Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар бир вилоятда 2 тадан “Инновацион томорқа мактаблари” ишга туширилади
Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантиришга бағишланган йиғилишда томорқадан самарали фойдаланиш тажрибасини республика миқёсида кенгайтириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди. Энди ҳар бир вилоятда камида 2 тадан “Инновацион томорқа мактаблари” ташкил этилади.
Маълум қилинишича, Сурхондарёдаги 49 минг гектар томорқанинг 35 минг гектарида 3–4 марта ҳосил олинаётгани қайд этилди. Бундай кўрсаткич республикада бошқа ҳудудларда кузатилмаётгани таъкидланди.
Термиз туманидаги “Томорқа мактаби”да томорқага илм-фан асосида ёндашиб, бир йилда 5 мартагача экин экиш усуллари ўргатилаётгани айтилди. Ушбу тажрибани бутун вилоятга ва бошқа ҳудудларга татбиқ этиш орқали маҳсулот ҳажмини, экспортни ва деҳқонлар даромадини ошириш мумкинлиги қайд этилди.
Шу муносабат билан Ангор, Узун ва Денов туманларида ҳам “Томорқа мактаблари”ни ташкил этиш, улар орқали йилига 10 минг нафар аҳолини ўқитиш топширилди. Термиз тумани тажрибаси асосида эса ҳар бир вилоятда камида 2 тадан “Инновацион томорқа мактаблари”ни ишга тушириш белгиланди.
Бундан ташқари, Денов, Олтинсой, Сариосиё ва Узун туманларида 5 минг гектарда лимончилик плантациялари ташкил этилади. Олтинсой туманида 6 минг гектарда экспортбоп узум етиштириш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.
Йиғилишда Узун туманида Япония тажрибаси асосида тайёрланаётган қуритилган хурмо ва анжир маҳсулотларининг миллий брендини тарғиб қилиш муҳимлиги ҳам алоҳида таъкидланди.
Мавзуга оид
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
13:33 / 08.06.2026
Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда
08:51 / 03.06.2026
Сурхондарёда сув омборида қайиқ ағдарилиши оқибатида бир фуқаро чўкиб кетди
11:00 / 15.05.2026