Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙПХ ходими уриб кетилган BMW'да ўнлаб қоидабузарликлар содир этилган — ИИББ
Тошкентда пойгада қатнашиб, ЙПХ ходимини уриб кетган ўсмир ва унинг отаси узр сўради. “Лоқайдлигим оқибатида ўғлим қотил бўлиб қолиши мумкин эди”, деди ота. Маълум бўлишича, BMW M4'нинг эгаси ўз машинасини 18 марта ҳуқуқсиз шахсларга берган, яна 37 марта бошқа жиддий қоидабузарликларни содир этган.
Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўсмир йигит BMW M4 автомобилида ЙПХ ходимини уриб кетгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида инспектор турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, унинг ҳолати соғлиқни сақлаш вазири томонидан назоратга олинган.
Кўча пойгаси
Воқеа 25 феврал куни соат 21:46 да, Миробод туманида рўй берган. 2010 йилда туғилган, хусусий мактабнинг Дониёр исмли 10-синф ўқувчиси BMW M4 автомобилини (давлат рақами 010210OC) ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарган ва, расмий репортаждан англаш мумкинки, кўча пойгасида иштирок этаётган бўлган.
“Айрим шахслар охирги вақтларда автотранспорт воситаларини белгиланган тезликдан кескин оширган ҳолда бошқариши, шунингдек, ўзаро ноқонуний пойгалар уюштириши ҳолатлари кузатилмоқда. Бу шунчаки тартиббузарлик эмас, бу – инсон ҳаётига қарши беэътиборлик, бу – жамоат хавфсизлигига очиқдан очиқ таҳдид”, – деди ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати бошлиғи Музифа Султонова.
Ота-она аввал ҳам жавобгарликка тортилган

Дониёрнинг ота-онаси охирги пайтларда икки марта: аввалига 2025 йил сентябрида, кейинроқ 2026 йил январида МЖтКнинг 47-моддаси (болага тарбия бермаслик) билан маъмурий жавобгарликка тортилган ва профилактик суҳбат ўтказилган.
Сентябрдаги жаримага боланинг мактабда дарс қолдиргани сабаб бўлган, жорий йил январ ойида у ўзбошимчалик билан автомобил бошқариб, қўпол равишда йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Бу қоидабузарлик видеоси интернетда тарқалган эди: йигит бошқа бир BMW автомобили билан ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ўтиб кетган.
Машина эгаси – қоидабузар-рецидивист

Маълум бўлишича, ЙПХ ходими уриб кетилган BMW M4 автомобили 2002 йилда туғилган Атадианова Лейла Бекзодовнага тегишли. У 2024 йилдан ҳозиргача камида 18 марта транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга ҳайдаш учун берган, қўшимча равишда 37 марта бошқа турдаги йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган.
“Транспорт эгасининг масъулиятсизлиги ва қонунчиликка беписандлиги, вояга етмаган шахс автомашинани бошқариб кетиши ва оғир ЙТҲ содир этилишига олиб келган”, – деди пойтахт ИИББ ахборот маркази бошлиғи ўринбосари Қаҳрамон Худойберганов.
“Лоқайдлигим оқибатида ўғлим қотил бўлиб қолиши мумкин эди”

Рулда бўлган ўсмирнинг отаси – Кучкунов Зафаржон Турғунович (1979 й.т.)нинг айтишича, BMW M4 ўғлининг “ўртоғининг машинаси” бўлган.
“Ўша куни ўғлим ўртоғининг машинасини олиб чиқиб кетган экан, мен буни билмаганман. Ўғлим ходимга катта зарар етказган экан, мен унинг ўзидан, оиласидан, ота-онасидан узр сўрайман. Халқимдан ҳам узр сўрайман. Ўғлим учун мен айбдорман.
Сентябр ойида ўғлим Дониёр мактабга бормагани сабабли чора кўрилганди. Ундан кейин январ ойида иккинчи марта чора кўришганида ҳам қаттиқ огоҳлантириш беришган, мен билан профилактик суҳбат ўтказишганди. Шунда хулоса чиқармабмиз. Ўғлимга яхши қарамаганлигим, эътибор бермаганлигим сабаб терговнинг курсисида ўтирибмиз. Менинг лоқайдлигим оқибатида ўғлим қотил бўлиб қолиши мумкин эди”, – деган Зафаржон Кучкунов.

“Ўтган сафар ходимлар огоҳлантирган эди. Машина ҳайдамайман, деб ваъда берган эдим. Яна шўхлик қилиб, ҳайдаб қўйдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Мен урган юборган ходимдан, оиласидан кечириб сўрайман, минг бор узр”, – деган Дониёр.
“Биз ҳам минг пушаймонмиз, ГАИ ходимининг ўзидан ҳам, оиласидан ҳам узр сўраймиз. Қилган ишим нотўғри”, – деган панжара ортидаги бошқа бор йигит.

Ҳолат юзасидан Миробод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт қоидаларини бузиш оқибатида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш) бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:17
Сурхондарёда йўл инфратузилмасини янгилаш бўйича топшириқлар берилди
13:17
Сурхондарёда йўл инфратузилмасини янгилаш бўйича топшириқлар берилди
12:20
ЙПХдан қочган BMW'лар иши: прокуратура суд қарорига протест киритди
10:47