Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Исроилга навбатдаги ракета зарбаларини берди
Хабарларга кўра, Исроил жанубида дронлар ҳужуми тўғрисида огоҳлантирувчи сиреналар, мамлакатнинг марказий ва шимолий қисмларида эса ракета хавфидан огоҳлантирувчи сигналлар янграмоқда.
Исроилнинг «Маген Давид Адом» тез ёрдам хизмати Бейт-Шемеш шаҳрига Эрон баллистик ракетаси зарба бериши оқибатида бир неча киши яраланганини маълум қилди. Бу ҳақда Times of Israel хабар берди. Хабарда айтилишича, жароҳатланганлардан бирининг аҳволи оғир.
Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга тушганини билдирди.
The Times of Israel нашрининг хабарига кўра, Исроил жанубида дронлар ҳужуми тўғрисида огоҳлантирувчи сиреналар, мамлакатнинг марказий ва шимолий қисмларида эса ракета хавфидан огоҳлантирувчи сигналлар янграмоқда.
Маълумотларга кўра, охирги 24 соат ичида Тел-Авивда ракета ҳужумлари оқибатида икки нафар аёл ҳалок бўлган ва 120 нафардан ортиқ инсон жароҳатланган.
Мавзуга оид
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
15:10 / 05.05.2026
CBS: Эрон Ҳўрмуз бўғозида Американинг икки эсминецига ҳужум қилди
13:42 / 05.05.2026
АҚШ ва Эрон Форс кўрфазида янги ҳужумлар бошлади
12:32 / 05.05.2026