Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бектемир туманида пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди
2 март куни эрталаб Бектемир туманида «Дамас» русумли автомашина пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқарони уриб юборди. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
2026 йил 2 март куни соат 08:15 ларда Тошкент шаҳри Бектемир тумани ТҲАЙ кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2007 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашина пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 2008 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида пиёдага биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:15 / 02.05.2026
2 ойда 11 қурбон: Навоийда яна даҳшатли ЙТҲ содир бўлди
13:00 / 02.05.2026
Жарима балли 12 баллга етган биринчи ҳайдовчи маълум бўлди
11:36 / 01.05.2026
14 та сохта ЙТҲ ва “жабрдийда” Malibu’лар: Тошкентда суғурта фирибгарлиги схемаси фош қилинди
10:03 / 28.04.2026