Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухородаги Кўкалдош мадрасасида кузатилган ҳолат бўйича изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Бухоронинг тарихий қисми — Лаби Ҳовуз ҳудудида жойлашган Кўкалдош мадрасасида бир гуруҳ шахслар томонидан девор ғиштлари кўчирилаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, XVI асрнинг иккинчи ярмида бунёд этилган мазкур мадраса Бухоронинг қадимий ва ноёб меъморий обидаларидан бири саналади. Қарийб беш аср давомида бу ерда талабалар таҳсил олган ва истиқомат қилган. XX аср бошларидан эса таълим жараёни тўхтатилиб, бино музей сифатида фойдаланила бошланган.
Мутасаддиларга кўра, вақт ўтиши, табиий омиллар ҳамда техноген жараёнлар таъсири натижасида обиданинг шимолий деворларида жиддий ёриқлар ва емирилишлар пайдо бўлиб, айрим қисмлари авария ҳолатига келиб қолган. Мазкур ҳудуд маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар кўп ҳаракатланадиган жойда жойлашгани боис хавфсизлик чораларини кўриш зарурати туғилган.


Шу сабабли ҳозирда Бухоро минтақавий реставрация маркази мутахассислари иштирокида авария ҳолатидаги қисмларда реставрация ва қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Идора вакилларига кўра, жараён обиданинг тарихий қиёфасини сақлаган ҳолда амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бухоронинг эски шаҳар ҳудуди халқаро миқёсда муҳофаза қилинадиган тарихий маскан бўлиб, у ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. У ҳажми ва кўлами жиҳатидан нафақат Бухоро, балки Марказий Осиёдаги энг йирик мадраса иншооти экани айтилади.
Маданий мерос бошқармаси реставрация жараёнлари юзасидан қўшимча саволлар бўйича фуқароларни расмий тартибда мурожаат қилишга чақирди.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026