Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаняҳу офисига Эрон томонидан зарба берилгани рад этилди
Эрон қўшинлари Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу офисига зарба берганини даъво қилди. Исроил томони буни рад этди.
Эрон қўшинлари Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу офисига зарба берди, деди Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) вакиллари. У ерда, шунингдек, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони зарба остида қолгани даъво қилинмоқда.
«Сионистик режим бош вазирининг тақдири номаълумлигича қолмоқда», дейилади Эроннинг Tasnim нашри хабарида. Маълумотларга кўра, зарба пайтида ўрта масофага мўлжалланган Kheiber баллистик ракеталари қўлланган.
Исроил мудофаа кучлари Эрон ҳарбийларининг Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу офисига зарба бергани ҳақидаги даъволарини рад этди.
«ИИҚК ҳақиқатга тўғри келмайдиган релизларни чиқариш ва ўз тасаввурлари меваларини тарқатиш учун оммавий ахборот воситалари вакилларидан сурбетларча фойдаланиш қобилияти билан машҳур», деди ЦАҲАЛ вакили RTVI нашрига.
Исроил мудофаа кучлари вакили Эрон томонидан навбатдаги ракета учирилиши қайд этилганини, бироқ шу пайтгача «жабрланганлар ёки зарар кўрганлар ҳақида хабар берилмаганини» таъкидлади.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
15:35 / 17.06.2026
ОАВда Эрон ва АҚШ ўртасидаги келишув лойиҳаси матни эълон қилинди
13:33 / 17.06.2026
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
19:23 / 16.06.2026