Ўзбекистон | 15:02
768
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонни ривожлантириш дастурлари тасдиқланди

Президентнинг “Қорақалпоғистон Республикасини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва келгуси йиллар учун мўлжалланган дастурларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, ҳудуд иқтисодиёти ўсиши, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш ҳамда 2030 йилгача экспорт ва инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш бўйича асосий мақсадлар белгиланди.

Фото: Getty Images / Gijs de Kort

Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистонни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари сифатида қатор кўрсаткичларга эришиш вазифаси қўйилди.

2026 йил якунига қадар режалар:

  • ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 8,1 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 8 фоизга ошириш;
  • ишсизлик даражасини 4,2 фоизгача, камбағаллик даражасини 3,2 фоизгача пасайтириш;
  • Нукус шаҳри, Қўнғирот ва Чимбой туманлари ҳамда 109 та маҳаллани ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш.

2030 йилга қадар мўлжаллар:

  • ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 102,4 трлн сўмга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини 28,9 трлн сўмга етказиш;
  • саноат ва хизматлар соҳасида жами 7,2 млрд АҚШ доллари эквивалентидаги лойиҳаларни амалга ошириш;
  • экспорт ҳажмини 900 млн АҚШ долларига етказиш.

Бошқарув тузилмасидаги ўзгаришлар:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилади;
  • Вазирлар Кенгаши раисининг яйловлардан самарали фойдаланиш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш ва чорвачиликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид