Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда ЙТҲ оқибатида 4 киши вафот этди
Конимех тумани ҳудудида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 2 киши воқеа жойида, 2 киши шифохонада вафот этди. Фожиага Nexia ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузиши сабаб бўлган – у катта тезликда юк машинаси билан тўқнашган.
Навоийда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ 22 феврал куни Конимех тумани ҳудудида, “Навоий–Зарафшон–Учқудуқ” автомобил йўлида содир бўлган. Nexia ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган автомобилни қувиб ўтишга уринган. Аммо бунга улгурмасдан қарама-қарши йўналишда келаётган юк машинаси билан тўқнашган.
Nexia машинаси тезлиги ҳам белгиланган чекловдан юқори бўлгани айтилмоқда. ЙТҲ оқибатида 2 киши воқеа жойида, яна 2 киши эса шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Навоийда автобус ЙТҲга учраб, 2 киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
11:33 / 16.05.2026