Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ дипмиссиялари ходимларининг бир қисми Покистон ва Кипрни тарк этади
Эрондаги уруш фонида АҚШ Давлат департаменти минтақадаги айрим ваколатхоналарида ходимлар сонини қисқартирмоқда.
4 март, чоршанба куни идора хавфсизликка доир таҳдидлар сабаб Покистондаги Карачи ва Лаҳор шаҳарларида жойлашган АҚШ консулликларида фавқулодда масалалар билан шуғулланмайдиган ходимлар, шунингдек уларнинг оила аъзолари мамлакатни тарк этиши ҳақида кўрсатма берди.
Шу билан бирга, хабарда айтилишича, Покистон пойтахти Исломободдаги АҚШ элчихонаси фаолиятида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.
Бундан ташқари, АҚШ Давлат департаменти Кипр ва Яқин Шарқнинг бир қатор мамлакатларидаги дипмиссияларидан ҳам ходимларнинг бир қисмини олиб чиқмоқда. АҚШ ташқи сиёсат идораси 4 март куни “хавфсизликка доир хатарлар” сабаб Кипрда фавқулодда ҳолатларга жалб этилмаган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларига оролни тарк этишга рухсат берди, деб хабар қилди АҚШ элчихонаси.
Бир кун олдин худди шундай чоралар ҳақида Саудия Арабистони ва Уммондаги АҚШ элчихоналари ҳам маълум қилган.
Айни пайтда Давлат департаменти Кипрда жойлашган Британиянинг Акротири авиабазасига Эрон дрон зарбаси берилганидан сўнг, АҚШ фуқароларини Кипрга сафар режаларини қайта кўриб чиқишга чақирди. Бир нечта авиакомпаниялар аллақачон Кипрга парвозларни тўхтатган.
Эрондаги уруш эса давом этмоқда. Исроил ва АҚШ 28 феврал куни эрталаб Эрон ҳудудига зарба беришни бошлади. АҚШ президенти Доналд Трамп Ислом Республикасининг ядровий дастурини йўқ қилиш нияти борлигини билдирган ва Эрон армиясини қурол ташлашга, мамлакат аҳолисини эса “тақдирини ўз қўлига олишга” чақирган.
Эрон давлат ОАВ 3 март куни Эрон Қизил Ярим Ой жамияти маълумотларига таяниб хабар беришича, зарбалар натижасида мамлакатда камида 787 киши ҳалок бўлган. Эрон олий раҳбари Али Хоминаий ва бир қатор юқори лавозимли куч тузилмалари вакиллари ҳалок бўлгани ҳам тасдиқланган. Эрон жавобан Исроилга ва Форс кўрфазининг бир нечта давлатларига зарба берган — у ерларда ҳам ҳалок бўлганлар бор. Теҳрон араб давлатлари билан уришмаётганини, балки минтақадаги АҚШ ҳарбий базаларига зарба бераётганини таъкидламоқда.
Бундан ташқaри, 2 март куни Эрон дрони Кипрдаги Британиянинг Акротири авиабазасига ҳужум қилган, 3 март куни эса Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси ҳам дрон ҳужумларига учраган.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30 / 10.06.2026
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15 / 10.06.2026