Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда блэкаут: бутун мамлакат бўйлаб электр энергияси йўқ
Ироқнинг барча вилоятларида электр ўчиб қолди. Мамлакат Электр энергияси вазирлиги маълум қилишича, бунга Ироқ энергетика тизими учун асосийларидан бири бўлган Румайла электр станциясида қувватнинг кутилмаганда тушиб кетиши сабаб бўлган.
Фото: Ismael Adnan/dpa/picture alliance
Ироқ Электр энергияси вазирлиги 4 март, чоршанба куни мамлакатда электр энергияси тўлиқ ўчганини маълум қилди. Кейинроқ идора билдиришича, блэкаутга Басра вилоятида жойлашган, Ироқ энергетика тизимида муҳим аҳамиятга эга Румайла электр станциясида зарур ҳажмда газ етказиб берилишининг кутилмаганда камайиб кетиши сабабли юзага келган техник носозлик сабаб бўлган. У ерда қувват бирдан 1900 мегаваттга пасайган ва шу ҳам ўчишга олиб келган.
Гувоҳлар томонидан олинган ва ижтимоий тармоқларда жойланган видеоларга қараганда, айрим уйларда электр бор, аммо кўча ёритгичлари тўлиқ ўчган.
Ироқнинг INA агентлиги хабар беришича, сўнгги пайтларда бир неча бор Эрон томонидан ҳужумларга учраган электр станциялари ва электр узатиш линияларида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бешинчи кунида содир бўлди. Икки мамлакат 28 феврал куни эрталаб Эрон ҳудудига зарба беришни бошлаган. АҚШ президенти Доналд Трамп Ислом Республикасининг ядровий дастурини йўқ қилиш нияти борлигини айтди ва Эрон армиясини қурол ташлашга, мамлакат аҳолисини эса “тақдирини ўз қўлига олишга” чақирди.
Эронда зарбалар оқибатида камида 787 киши ҳалок бўлганини 3 март куни давлат ОАВ Эрон Қизил Ярим Ой жамияти маълумотларига таяниб хабар қилди. Эрон жавобан Исроилга ва Форс кўрфазининг бир қатор давлатларига зарба берди, у ерларда ҳам ҳалок бўлганлар бор. Теҳрон араб давлатлари билан уришмаётганини, балки минтақадаги АҚШ ҳарбий базаларига зарба бераётганини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
15:21
Ироқдаги Эрон курд мухолифати штабига дрон зарба берди
22:57 / 04.03.2026
Ироқ ҳудуди бутунлай электрсиз қолди
08:46 / 02.03.2026
Бундесвер аскарлари жойлашган объектлар Эрон томонидан ўққа тутилди
20:27 / 28.02.2026