Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳўрмуз бўғози: нефт оқимлари қайси давлатлар қўлида?
Ҳўрмуз бўғози дунёдаги энг муҳим энергетик «тор нуқталар»дан бири бўлиб қолмоқда. Хом нефт экспорт қилувчи давлатлар ҳам, уни импорт қилувчи мамлакатлар ҳам бу стратегик денгиз йўлаги орқали узлуксиз етказиб беришга катта даражада боғлиқ.
Фото: lavizzara/Shutterstock/Fotodom.ru
Янги инфографика Ҳўрмуз бўғози орқали қайси давлатлар хом нефт экспорт қилаётганини ва янада муҳими — қайси мамлакатлар бу нефт ҳажмларини қабул қилаётганини кўрсатади. Маълумотлар манбаи — АҚШ Энергетика ахбороти бошқармаси. Кўрсаткичлар 2025 йилнинг биринчи чорагига тегишли.
Ҳўрмуз бўғози орқали ўтаётган нефт оқимлари асосан Форс кўрфази давлатлари ишлаб чиқарувчилари қўлида жамланган.
Энг катта улушни Саудия Арабистони таъминлайди — бўғоз орқали ўтаётган хом нефть экспортининг 37,2 фоиз.
Ундан кейин қуйидаги давлатлар келади:
- Ироқ — 22,8 фоиз;
- Бирлашган Араб Амирликлари — 12,9 фоиз;
- Эрон — 10,6 фоиз;
- Кувайт — 10,1 фоиз.
Умуман олганда, ушбу бешта давлат бўғоз орқали ўтаётган барча хом нефт ҳажмларининг 93,6 фоизига эгалик қилади.
Бундай юқори концентрация жаҳон нефт бозори Форс кўрфазидаги қазиб олишга қай даражада боғлиқ эканини кўрсатади. Яқин Шарқдаги ҳарбий можаронинг сўнгги кескинлашуви ва Эрон томонидан бўғоздан ўтаётган ҳар қандай кемаларга ҳужум қилишга тайёрлик ҳақидаги баёнотлар фонида дунё нефт оқимларининг 20 фоиздан ортиғи хавф остида қолмоқда.
Талаб томонида эса манзара янада аниқ: Осиё мамлакатлари Ҳўрмуз бўғози орқали келадиган нефтга жуда катта даражада боғлиқ. Бу йўл орқали ўтаётган нефт ҳажмларининг 89,2 фоизи айнан шу минтақадаги давлатларга тўғри келади.
2025 йилнинг биринчи чорагида тақсимот қуйидагича бўлган:
- Хитой — 37,7 фоиз (энг йирик қабул қилувчи);
- Ҳиндистон — 14,7 фоиз;
- Жанубий Корея — 12 фоиз;
- Япония — 10,9 фоиз.
Шу тариқа, Ҳўрмуз бўғози тўсилиши ёки унинг ишида жиддий узилиш юз берса, бу ҳолат Осиё иқтисодиётларига номутаносиб даражада катта зарба беради. Айниқса, Хитой ва Ҳиндистон энг кўп таъсир кўради, чунки улар биргаликда ушбу стратегик сув йўли орқали ўтаётган нефтнинг ярмидан ортиғини қабул қилади.
Мавзуга оид
22:14 / 05.03.2026
Эрон Ҳўрмуз бўғозида «танкерлар уруши»ни бошлади
16:17 / 05.03.2026
Эрон Ҳўрмуз бўғози устидан “тўлиқ назорат” ўрнатганини билдирди
07:32 / 05.03.2026
Санкцияларга қарамай: Эрон нефти кимнинг бакларига қуйиляпти?
08:43 / 04.03.2026