Ўзбекистон | 09:54
1259
1 дақиқада ўқилади

Serena pharma таъсисчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Ўзбекистон президенти фармони билан Tошкент шаҳридаги Serena pharma масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Вижайварги Сатиш Рамешчандра “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Президент фармонига кўра, Вижайварги Сатиш Рамешчандра мамлакат фармацевтика соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини сифатли дори-дармон ва тиббиёт воситалари билан таъминлаш, халқ саломатлигини мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун ушбу юксак мукофотга сазовор бўлди.

Ҳужжатда таъкидланишича, у илғор инновациялар ва илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги катта хизматлари учун тақдирланган.

Мазкур фармон 2026 йил 5 март куни имзоланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид