Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz'да чиққан 80 ёшли боғбон ҳам давлат мукофоти билан тақдирланди
Фото: Kun.uz
Фарғоналик боғбон Ҳабибидин Исмоилов Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида давлат раҳбари томонидан “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
80 ёшли Ҳабибиддин ота аввалроқ Kun.uz'нинг “Ҳаётий ҳикоялар” рукни қаҳрамонларидан бири бўлганди.
Ушбу рукнда эълон қилган материалимизда айтганимиздек, Ҳабибиддин ота Фарғона туманининг Оқбилол қишлоғида яшайди. 3 гектар майдонда узумбоғ яратган. Қолаверса, анчагина қўйлари ҳам бор, қирликда ҳар куни уларни ўзи боқади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу фармони билан, шунингдек, Kun.uz'нинг “Ҳаётий ҳикоялар” рукни бошқа бир қаҳрамони – олтиариқлик Зуҳрахон Орипова “Жасорат” медали билан тақдирланди.
Мавзуга оид
12:58 / 15.11.2025
Кўксаройда Қосим-Жўмарт Тўқаевга “Олий Даражали Дўстлик” ордени топширилди
18:29 / 13.10.2025
“Яраланганда ҳам жангга киришимиз буюрилган” – Россия армиясига ёлланган йигит ҳикояси
09:16 / 30.09.2025
“Сотиб олган ғунажиним бозорнинг ўзида иккита туғди” – молбозордан репортаж
18:35 / 25.08.2025