Хушбоқ Раҳимов ва Тиан Шучун «Дўстлик» ордени билан мукофотланди
Ўзбекистонлик шоир ва хитойлик инвестор давлат мукофоти билан тақдирланди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Шоир ва маънавият тарғиботчиси Хушбоқ Раҳимов президент фармонига кўра «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
«Кўп йиллик самарали бадиий-ижодий фаолияти билан замонавий адабиётимизни ватанпарварлик, фидойилик, инсонийликни тараннум этувчи асарлар билан бойитиш, халқимизнинг онгу тафаккури, маънавий салоҳиятини юксалтириш, фарзандларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси, юртимиздаги туб ислоҳотлар моҳиятини жамоатчиликка етказиш, жамиятда миллатлараро дўстлик ва тотувликни, турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, миллий маданиятлар ва анъаналарни ривожлантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун шоир, маънавият тарғиботчиси Раҳимов Хушбоқ «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин», дейилади фармонда.
Шунингдек, хитойлик Тиан Шучун ҳам «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
«Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, икки томонлама манфаатли шерикликни ривожлантириш, мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни фаол жалб этишга қўшаётган муносиб ҳиссаси, юртимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини янада жадаллаштириш, замонавий қурилиш-архитектура ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида истиқболли ва инновацион лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш борасидаги катта хизматлари учун «TSC HK Investment» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Тиан Шучун Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин», дейилади фармонда.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Скандинавия музликлари шиддат билан эриётгани маълум қилинди
Жаҳон | 22:40
-
17 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:37
-
Зеленский Хитойни Россияга қурол етаказиб беришда айблади
Жаҳон | 22:36
-
“Марказий Осиё билан стратегик ҳамкорлигимиз минтақада геосиёсий ғалабани кўзламайди” – Европа Иттифоқи элчиси билан эксклюзив суҳбат
Ўзбекистон | 22:01
Мавзуга оид

16:11
Бугун Фарғона водийси «порох бочкаси» эмас – Президент матбуот котиби

20:59 / 16.04.2025
Ҳар йили декабрда «Президент Олимпиадаси» ўтказилади

20:21 / 16.04.2025
Шавкат Мирзиёев Андижонда «Имкониятлар олами» маркази билан танишди

16:53 / 16.04.2025