Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорни ноқонуний жаримага тортган солиқчилар жазоланди
Тахиатош туман солиқ инспекцияси тадбиркора нисбатан 10 млн сўм жарима қўллаган. Кейинчалик амалга оширилган қўшимча ўрганишлар солиқ текшируви ноқонуний тарзда амалга оширилганлигини кўрсатган. Мазкур ҳолат юзасидан солиқ инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд қарори билан уларга БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритувчи «С.М.» МЧЖ раҳбари ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.
Аниқланишича, Тахиатош туман солиқ инспекцияси ўтказилган сайёр солиқ текшируви натижасига кўра, тадбиркорлик субектига нисбатан 10 млн сўм миқдорида молиявий жарима қўллаган.
Ўрганишлар натижасида текширишнинг белгиланган тартиблари ҳамда қарор қабул қилишда Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2021 йилдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган «Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом талаблари бузилганлиги маълум бўлган.
Хусусан, текшириш далолатномаси жамият раҳбари ёки вакиллари иштирокисиз тузилган, текширишларни рўйхатга олиш китоби тўлдирилмаган, текширувга холис гувоҳлар жалб этилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан кўрилган чоралар натижасида солиқ инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд қарори билан уларга БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Шунингдек, Нукус туманлараро маъмурий суди солиқ органининг қарорини ҳақиқий эмас деб топди.
Мавзуга оид
09:00 / 09.06.2026
Барча олийгоҳларда «Тадбиркорлик асослари» фани ўқитилади
21:43 / 25.05.2026
Тадбиркорлар учун янги рақамли молиявий тизим таклиф қилинди
18:26 / 17.04.2026
Давлат хизматчисига тадбиркор билан йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба «асоссиз мулоқот қилиш» тақиқланади
18:11 / 17.04.2026