Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик 5 ёшли бемор қиз Туркиядан олиб келинди
Туркияда оғир касаллик билан даволанаётган 5 ёшли ўзбекистонлик қиз дипломатик ваколатхоналар кўмагида шифокорлар ва яқинлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.
“Дунё” АА хабар беришича, Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Туркиядаги ваколатхонаси томонидан олиб борилган ишлар натижасида 2025 йил декабр ойидан буён хусусий шифохонада оғир касаллик билан курашаётган 5 ёшли З.С. исмли қизалоқ ватанга қайтарилди.
Бош консулхона ўзининг Telegram-канали орқали Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Туркиядаги ваколатхонаси вакилларига, Туркия ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирликларига, шунингдек, хусусий клиника мутахассисларига ушбу хайрли ташаббусни амалга оширишда яқиндан ёрдам бергани ва ҳамкорлик қилгани учун миннатдорлик билдирди.
“Бемор қиз ва унинг яқинларига тезроқ соғайиб кетишини ва мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз”, дейилади Бош консулхона хабарида.
Шу билан бирга, дипломатлар сўнгги пайтларда Туркияда тиббий хизмат кўрсатиш ниқоби остида содир бўлаётган фирибгарлик ҳолатлари юзасидан юртдошларни ҳушёрликка чақирди. Фуқароларга тиббий хизмат билан боғлиқ масалаларда фақат ишончли манбаларга мурожаат қилиш тавсия этилди.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026