Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар Болгарияда ишга жойлаштирилади
Ўзбекистон фуқароларини Болгарияда ташкилий тартибда ишга жойлаштириш ҳамда уларнинг малакасини оширишга қаратилган пилот лойиҳани йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Болгария автотранспорт палатаси (CBRH) бошқарув кенгаши раиси Петко Ангелов билан учрашув ўтказди.
Учрашувда ҳамюртларни Болгарияда ташкилий тартибда ишга жойлаштириш, тайёргарлик жараёнлари ҳамда лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари билан ҳамкорлик механизмлари муҳокама қилинди.
Болгария томони транспорт ва логистика соҳасида кадрларга эҳтиёж мавжудлигини маълум қилди. Қайд этилишича, диагностик ускуналар ва электрон тизимлар билан қисқа адаптациядан сўнг иш бошлай оладиган механиклар ва техник мутахассислар малакаси ва вазифасига қараб 2500 еврогача маош олиши мумкин.
Шунингдек, ҳайдовчилар учун Европа Иттифоқи қоидалари асосида махсус тайёргарликдан ўтиш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар амалий ҳамкорликни ривожлантириш, пилот лойиҳани йўлга қўйиш ва махсус ўқув курсларини ташкил этиш бўйича келишув имзолади.
Мавзуга оид
08:28 / 19.06.2026
София Россияга қарши янги чекловларга қарши чиқди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
22:05 / 24.04.2026
Россиянинг Новосибирск шаҳридан ўзбекистонлик 7 нафар бола ватанга қайтарилди
18:17 / 20.04.2026