Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яккасаройда 101 млн сўм олган газ таъминоти соҳаси ходими ушланди
Яккасарой туманида газ ҳисоблагич ускунасини юқори сиғимли ускунага алмаштириб бериш ва техник шартларни тайёрлаб беришни ваъда қилган газ таъминоти соҳаси ходими 101 млн сўмни олган вақтида ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда “Янгиҳаёт тумангаз” газ таъминоти филиалида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи Э.П. (ҳозирда собиқ) Q-M. оилавий корхонасига қарашли кафеда ўрнатилган газ ҳисоблагич ускунасини юқори сиғимли газ ҳисоблагичга алмаштириб, техник шартларни тайёрлаб бериш эвазига А.О.дан 101 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:42 / 06.07.2026
Тошкентда қурилишдаги авариядан кейин канализация суви Салор каналига оқизилди
17:43 / 23.06.2026
Тошкентнинг 4 та туманида солиқ инспекциялари раҳбарлари ўзгарди
18:29 / 13.06.2026
Тошкентда фуқародан минг доллар талаб қилган туман газ таъминоти бўлими ходими ушланди
10:59 / 13.06.2026