Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Янги дарахт — янги нафас" республика экочемпионати ўтказилади
Унда ўқувчилар, талабалар, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда 18 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча фуқаролар иштирок этишлари мумкин.
Жорий йилнинг 10 март куни "Янги дарахт — янги нафас" республика экочемпионати ўтказилади.
Унда ўқувчилар, талабалар, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда 18 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча фуқаролар иштирок этишлари мумкин.
Экочемпионат "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси"да белгиланган вазифаларни бажариш, Ўзбекистонда дарахт кўчатларини экиш орқали иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларини юмшатиш, аҳоли, жумладан, ёшлар ўртасида дарахт кўчатларини экиш тадбирларини оммалаштириш, аҳоли орасида дарахт экиш тадбирларини миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш, инсонларнинг кўчат экиш бўйича билим ва тажрибасини ошириш ҳамда экологик маданиятни шакллантириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Чемпионатда қатнашиш истагида бўлган фуқаролар ҳудудий Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларига мурожаат қилишлари мумкин.
Чемпионат ҳақида тўлиқ маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин.
Мавзуга оид
13:40 / 20.05.2026
Тошкент шаҳар ҳокими дарахтлар кесилишига муносабатини айтди
09:22 / 06.05.2026
Хитой 78 миллиард туп дарахт экди, аммо энди бунинг салбий оқибатларини кўрмоқда
12:23 / 09.04.2026
Янгийўлда 121 та дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди
18:28 / 30.03.2026