Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яқин Шарқ давлатларидан 19 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
7 март куни Саудия Арабистонидан 1 680 нафар, Бирлашган Араб Амирликларидан 394 нафар фуқаро ватанга олиб келинди. Шунингдек, Эрондан ҳам 5 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди.
Фото: dunyo.info
Ўзбекистонга Яқин Шарқ давлатларидан қайтарилган фуқаролар сони 8 март соат 07:00 да 19 347 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 7 март куни Саудия Арабистонидан 9 та рейс амалга оширилиб, 1 680 нафар, Бирлашган Араб Амирликларидан 2 та рейс орқали 394 нафар фуқаро ватанга олиб келинди.
Шунингдек, Эрондан ҳам 5 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди.
Қатар ва Саудия Арабистонидаги элчихоналар Транспорт вазирлиги билан биргаликда Доҳа шаҳрида бўлган Ўзбекистон фуқароларининг биринчи гуруҳини (208 нафар) эвакуация қилди.
Шу билан бирга, Қатардаги дипломатик ваколатхона томонидан кейинги эвакуацияни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг иккинчи гуруҳи (126 нафар) шакллантирилди. Улар дипломатлар ҳамроҳлигида элчихона томонидан ижарага олинган автобусларда Доҳа шаҳридан олиб чиқилиб, Риёд—Тошкент йўналиши бўйича 8 март куни амалга ошириладиган чартер рейси орқали эвакуация қилиниши режалаштирилган.
Таъкидланишича, ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
22:09 / 10.03.2026
Қуруқликдан босқин эҳтимоли: Эрон бунга қанчалик тайёр?
18:52 / 10.03.2026
Яқин Шарқдаги урушнинг 10 куни: қанча инсон ҳалок бўлди?
21:50 / 08.03.2026
Яқин Шарқдаги ўзбекистонликлар учун махсус Telegram-бот ишга туширилди
17:09 / 07.03.2026