Ўзбекистон | 21:50 / 08.03.2026
1792
1 дақиқада ўқилади

Яқин Шарқдаги ўзбекистонликлар учун махсус Telegram-бот ишга туширилди

Ушбу бот орқали Ўзбекистон фуқаролари ўзлари ҳақида ёки уларнинг яқин қариндошлари томонидан маълумотларни киритган ҳолда Туризм қўмитасини хабардор қилишлари мумкин. Мазкур маълумотлар асосида фуқароларни биринчи навбатда Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилади.

Фото: Туризм қўмитаси

Яқин Шарқ мамлакатларига туроператор ва турагентлар хизматлари орқали сайёҳлик мақсадида борган ўзбекистонликлар ноқулай вазиятларда қолиб кетишининг олдини олиш мақсадида Туризм қўмитаси томонидан махсус Телеграм бот ишга туширилди.

Маълум қилинишича, ушбу бот орқали Ўзбекистон фуқаролари ўзлари ҳақида ёки уларнинг яқин қариндошлари томонидан маълумотларни киритган ҳолда Туризм қўмитасини хабардор қилишлари мумкин.

Мазкур маълумотлар асосида фуқароларни биринчи навбатда Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилади.

Қўмита ушбу бот орқали мурожаат қолдиришда фуқаролардан аниқ ва тўлиқ маълумот тақдим этишни сўраган.

Аввалроқ Яқин Шарқ давлатларидан 19 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар ватанга қайтарилгани хабар қилинганди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид