Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда янги олий раҳбарга қасамёд маросими бўлиб ўтди
56 ёшли Мужтаба Хоминаий мамлакат олий раҳбари лавозимини эгаллади.
Фото: The New York Times
Теҳронда амалдаги сиёсий режим тарафдорларининг янги олий раҳбар Мужтаба Хоминаийга тантанали қасамёд маросими бўлиб ўтди. Унинг отаси, собиқ олий раҳбар Али Хоминаий 28 феврал куни Исроил ва АҚШ зарбаси оқибатида ҳалок бўлган эди.
Эроннинг давлат оммавий ахборот воситалари бир нечта шаҳарлардаги катта оломон янги раҳбар фотосуратларини кўтариб, Эрон байроқларини ҳилпиратганини ва қўлларида унинг отаси портретларини ушлаб турганини кўрсатди.
56 ёшли Мужтаба Хоминаий - шиа руҳонийси. У Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) билан яқин алоқалари билан танилган, деб ёзди The New York Times. Газета манбаларига кўра, Али Хоминаийнинг ўлимидан сўнг ИИҚК унинг ўғлини тайинлашни талаб қилган.
Ливандаги шиаларнинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати 9 март куни Эронга содиқ қолишини маълум қилди.
«Ҳизбуллоҳ» Эроннинг янги раҳбарига содиқлигини тасдиқлади ва Мужтаба Хоминаий давлатни бошқариш вазифасини бажаришда муваффақиятга эришишига умид билдирди», дейилади ҳаракат хабарида.
Эронда олий раҳбар мамлакат тараққиётининг умумий йўналишини белгилайди, давлат ишларини бевосита бошқариш билан эса одатда шуғулланмайди. Олий раҳбарга ИИҚК бевосита бўйсунади.
Мавзуга оид
23:04 / 09.03.2026
Франция Ҳўрмуз бўғозида кема қатновини тиклаш учун ҳарбий миссия тайёрламоқда
22:38 / 09.03.2026
Трамп Эрон билан уруш туфайли нефт нархини жиловлаш чораларини ўрганмоқда
21:53 / 09.03.2026
Эрон ҳукумати АҚШ ва Исроил тарафдорларининг мол-мулкини мусодара қилади
19:03 / 09.03.2026