Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтда туризм ва маданият йўналишига янги раҳбар тайинланди
Шавкатов Азизхон Анварбек ўғли Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Маълум қилинишича, Азизхон Шавкатов янги лавозимда пойтахтда туризм салоҳиятини ошириш, маданият ва маданий мерос объектларини асраш ҳамда оммавий коммуникациялар соҳасидаги ишларни мувофиқлаштиришга масъул бўлади.
А.Шавкатов Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган бўлиб, фаолияти давомида турли масъул лавозимларда ишлаб келган.
Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Ушбу вазифада у шаҳарда инвестиция муҳитини яхшилаш, саноат ва савдо йўналишларидаги лойиҳаларни илгари суриш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этган.
Мазкур тайинлов пойтахтда туризм ва маданият соҳаларини янада ривожлантириш, маданий мерос объектларини асраш ва улардан самарали фойдаланиш, шунингдек, жамоатчилик билан алоқаларни кучайтиришга қаратилган ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:28 / 11.06.2026
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026