Жаҳон | 20:44 / 11.03.2026
2345
2 дақиқада ўқилади

Трамп Эронда зарбалар учун нишонлар «деярли қолмаганини» айтди

Оқ уй раҳбари Эронга қарши ҳарбий операция тез орада якунланишини истисно қилмади.

Фото: Getty images

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши ҳарбий операция тез орада якунланишига шама қилди. У ўз позициясини Америка кучлари ушбу ҳарбий операцияда жуда муваффақиятли ҳаракат қилаётгани ва аллақачон сезиларли ютуқларга эришгани билан асослади.

«(Эрон ҳудудида) зарба бериш учун нишонлар деярли қолмади», деди АҚШ президенти Axios нашрига. Унинг қўшимча қилишича, дастлаб Вашингтон операцияни олти ҳафта давом эттиришни режалаштирган.

АҚШ ва Исроил 28 феврал куни Эронга қарши ҳарбий операция бошлади. 11 март куни Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац можаро «муддат бўйича ҳеч қандай чекловларсиз - қанча керак бўлса, шунча давом этишини» айтди. Исроил ва АҚШ расмийлари Эронга ҳужумлар камида яна икки ҳафта давом этишини кутмоқда, деб ёзди Axios. Шу билан бирга, Politico яқинда манбаларга таяниб, АҚШ Эронга қарши камида 100 кунлик операцияни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид