Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Биз қасос оламиз». Мужтаба Хоминаий илк бор миллатга мурожаат қилди
Унинг ўзи омма олдида кўриниш бермади, мурожаат телебошловчи томонидан ўқиб эшиттирилди. У Эрон қуролли кучларини Американинг минтақадаги базаларига ҳужумларни давом эттиришга ва Ҳўрмуз бўғозини блоклашни давом эттиришга чақирган.
Фото: AP
Эроннинг янги раҳбари Мужтаба Хоминаий олий лавозимга сайланганидан бери биринчи марта халққа мурожаат қилди. Унинг баёноти давлат телевидениеси орқали ўқиб эшиттирилди.
Хоминаийнинг ўзи кадрда кўриниш бермаган, олдинроқ Эрон ТИВ у АҚШ ва Исроил ҳужуми вақтида яралангани ҳақидаги хабарларни тасдиқлаганди.
Баёнотда Эрон ташқи тажовузга таслим бўлмаслиги, душманга босим ўтказиш учун «Ҳўрмуз бўғозини блоклаш» чорасидан фойдаланишда давом этиши лозимлиги таъкидланган.
Хоминаий ўз мурожаатида Эрон қўшни давлатлар билан «дўстона» сиёсат олиб боришини айтган, аммо уларга Американинг Эрон нишонига айланаётган базаларини ёпишни маслаҳат берган.
Қуйида унинг мурожаати мазмуни қисқача келтирилади.
Шаҳидларимизнинг қони учун қасос оламиз. Ҳар бир ўлдирилган эронлик учун қасос олинади. Ишни охирига етказмагунимизча, бу устувор вазифа бўлиб қолади. Биз душманлардан товон талаб қиламиз, агар улар рози бўлмаса, мол-мулкларини ўзимиз хоҳлаганимизча тортиб оламиз. Ёки уларга шу даражадаги зарар етказамиз.
Жасур жангчиларимиздан миннатдорман, улар улкан ишларни амалга оширмоқда. Бизни Яман ва Ироқдаги қаршилик кучлари қўллаб-қувватламоқда. Биз қўшнилар билан дўстликка ишонч билдирамиз ва фақат Америка базаларини нишонга оламиз. Биз бу ҳаракатларни давом эттиришга мажбурмиз. АҚШнинг барча базалари ёпилиши керак – акс ҳолда биз уларга ҳужум қиламиз. Душманларимизга босим ўтказиш учун Ҳўрмуз бўғози тўсилиши давом эттирилади.
8 март куни Мужтаба Хоминаий Эроннинг янги диний раҳбари сифатида эълон қилинди. У ўтган вақт ичида ҳали бирор марта омма олдида кўриниш бермади.
Мужтаба – АҚШ-Исроил кампаниясининг биринчи кунида, 28 феврал куни ўлдирилган собиқ диний раҳнамо Али Хоминаийнинг иккинчи ўғли ҳисобланади.
BBC форс хизмати мухбири таъкидлашича, Эрон телевидениеси Мужтабани «Рамазон уруши фахрийси» деб атаган, бироқ унинг жароҳат олган-олмаганига аниқлик киритмаган. Ғарбдаги кўплаб нуфузли нашрлар у 28 феврал куни яралангани ҳақида ёзган, аммо жароҳат қанчалик жиддийлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Мавзуга оид
22:48 / 12.03.2026
Эрон узоқ вақтдан бери Украинанинг душманига айланган – Зеленский
22:33 / 12.03.2026
Яқин Шарқдаги уруш Марказий Осиё учун нимани англатади?
22:30 / 12.03.2026
“Исроил бошқалар қўли билан урушни кенгайтирмоқчи” – сиёсатшунослар
21:19 / 12.03.2026