Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Андижонда йирик миқдордаги тақиқланган моддалар ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида йирик миқдордаги синтетик наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний айланмасининг олди олинди.
Фото: ДХХ
ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувда бўлган, 2003 йилда Фарғона вилоятида туғилган ва Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Nexia-3 русумли автотранспорт воситаси Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан пойтахт томон ҳаракатланиб келаётган вақтида Чилонзор туманидаги “Эркин” ЙПХ масканида тўхтатилди.
Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, салонида соф оғирлиги 4 кг 811 граммни ташкил қилувчи “Альфа ПВП” синтетик наркотик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда ДХХ Тергов бошқармаси томонидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 28, 246-моддаси 2-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
Шунингдек, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбирда “Ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг Андижон вилояти Марҳамат тумани “Бобохуросон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида 1985 ва 1987 йилларда туғилган икки нафар маҳаллий фуқаро ушланди.
Маълум бўлишича, улар қирғизистонлик шахс томонидан чегара сим тўсиқлари орқали улоқтирилган қоғоз қутини қабул қилиб олаётган вақтда қўлга олинган.
Қути холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ичида 9988 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фуқаролардан бу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келган тақдирда Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб хабар бериш сўралди. Шахснинг сир сақланиши кафолатланади.
Мавзуга оид
08:21 / 11.03.2026
Фарғонада ноқонуний равишда олиб чиқилиши режалаштирилган олтин мусодара қилинди
08:25 / 10.03.2026
Сурхондарёда ўқитувчи 14,68 кг опийни 180 минг долларга сотишга уринганида қўлга олинди
09:12 / 09.03.2026
ДХХ тезкор тадбирларида икки нафар шахс пул олаётган вақтда ушланди
11:44 / 05.03.2026