Жамият | 08:42
8095
1 дақиқада ўқилади

Ню-Йоркдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Жорий йилнинг 10 март куни АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Комилова вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса шаҳар транспорт департаментига қарашли юк машинаси иштирокида юз берган.

Фото: AP

Ўзбекистоннинг Ню-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур оғир ва ўрнини тўлдириб бўлмайдиган йўқотиш муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Қайд этилишича, Бош консулхона айни пайтда марҳуманинг оиласи билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр.

Ўзбекистоннинг Ню-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси қуйидаги манзил ва алоқа воситалари орқали фаолият юритади: 630 Third Avenue, 5th Floor, New York 10017, телефон: +1-212-754-74-03, электрон почта: [email protected]. Telegram: @nyconsul.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид