Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йил ҳаво транспорти учун энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлди
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда ҳаво транспорти орқали қарийб 9,7 млн нафар йўловчи ташилган. Бу кўрсаткич мамлакатда ҳаво қатновларига бўлган талаб сўнгги йилларда изчил ўсиб бораётганини кўрсатади.
Фото: STATISTIKA
Таҳлилларга кўра, 2025 йилдаги натижа 2000 йил билан солиштирганда анча юқори. Хусусан, 2000 йилда ҳаво транспорти орқали 1,5 млн нафар йўловчи ташилган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич қарийб 8,2 млн нафарга ёки 6,5 баробарга ошган.
Йиллар кесимида қаралганда, 2000–2010 йиллар оралиғида ҳаво транспорти орқали ташилган йўловчилар сони 0,8 млн нафардан 1,9 млн нафаргача етган. Кейинги йилларда ҳам бу кўрсаткич босқичма-босқич ўсиб борган.
2019 йилда 3,2 млн нафар йўловчи ташилган бўлса, 2020 йилда пандемия таъсирида бу кўрсаткич 0,9 млн нафаргача камайган. Бироқ кейинги йилларда ҳаво қатновлари тикланиб, 2021 йилда 3,0 млн, 2022 йилда 4,1 млн, 2023 йилда 5,3 млн ва 2024 йилда 6,8 млн нафар йўловчи ташилган.
2025 йилда эса бу кўрсаткич 9,7 млн нафарга етган бўлиб, бу мамлакатда авиация соҳаси фаол ривожланаётганини ҳамда ички ва халқаро парвозларга бўлган талаб ортиб бораётганини кўрсатади.
Мавзуга оид
15:06 / 13.03.2026
Бир йилда туризм соҳасидаги ташкилотлар сони 21 фоизга кўпайди
14:31 / 13.03.2026
Статистика: иқтисодиёти энг тез ўсган ҳудудлар рўйхати
18:38 / 03.03.2026
Рўйхатга олишда 8,3 миллион хонадонда яшовчи аҳоли қамраб олинди
12:23 / 03.03.2026