Жамият | 09:41
1233
1 дақиқада ўқилади

Статистика: Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп ҳудудлар қайсилар?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрел ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 38,4 миллион нафарга етган. Шу билан бирга, мамлакатда аҳоли сони энг кўп бўлган туман ва шаҳарлар рейтинги ҳам маълум қилинди.

Миллий статистика қўмитаси 2026 йил 1 апрел ҳолатига аҳоли сони энг кўп бўлган туман ва шаҳарлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, Наманган шаҳри 731,3 минг аҳоли билан биринчи ўринни эгаллаган. Иккинчи ўринда 607,6 минг аҳолига эга Самарқанд шаҳри, учинчи ўринда эса 588,6 минг киши яшайдиган Ургут тумани қайд этилган.

Рейтингнинг кейинги ўринларидан Андижон шаҳри (506 минг киши), Денов тумани (442,7 минг киши), Олмазор тумани (419,6 минг киши), Пастдарғом тумани (401,5 минг киши), Юнусобод тумани (395 минг киши), Шайхонтоҳур тумани (374,6 минг киши) ҳамда Асака тумани (369,6 минг киши) жой олган.

Қайд этилишича, 2026 йил 1 апрел ҳолатига мамлакатнинг доимий аҳолиси сони қарийб 38,4 миллион нафарни ташкил этган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид