Ўзбекистон | 08:41
564
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда етакчи бўлди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ ойида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан жами 9,4 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, пойтахтда 1,6 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Фото: статистика қўмитаси

Кейинги ўринларни Тошкент вилояти ва Самарқанд вилояти эгаллаган. Хусусан, Тошкент вилоятида 1,3 трлн сўмлик, Самарқанд вилоятида эса 1,2 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, Фарғона вилоятида 735 млрд сўм, Бухоро вилоятида 667 млрд сўм, Андижон вилоятида 629,5 млрд сўм ва Наманган вилоятида 620,4 млрд сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бошқа ҳудудларда ҳам мазкур соҳада муайян кўрсаткичлар қайд этилган. Жумладан, Қашқадарё вилоятида 559,5 млрд сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 439,9 млрд сўм, Навоий вилоятида 412,6 млрд сўм, Сирдарё вилоятида 320,9 млрд сўм, Хоразм вилоятида 299,9 млрд сўм, Сурхондарё вилоятида 291 млрд сўм ва Жиззах вилоятида 266,1 млрд сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Ушбу кўрсаткичлар мамлакатда озиқ-овқат саноати барқарор ривожланаётганини ва ҳудудларда ишлаб чиқариш ҳажмлари босқичма-босқич ортиб бораётганини кўрсатади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид