Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 март куни метан заправкалар олти соат ишлайди
Ўзбекистонда 15 март куни метан заправкалар олти соат – 10:00 дан 16:00 гача ишлайди. Водийдаги заправкаларнинг иш вақти эса ҳокимликлар билан келишилган ҳолда эълон қилинади.
Ўзбекистонда 15 март, якшанба куни метан заправкалар соат 10:00 дан соат 16:00 гача ишлайди, дея хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги.
Фарғона водийсидаги заправкаларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади, дея қайд этди вазирлик.
Аввалроқ вазирлик 14 мартдан бошлаб метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич қайта тикланишини маълум қилганди. Бироқ шу куни ҳам чекловлар сақланиб қолди.