Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳамас Эронни қўшниларга ҳужум қилмасликка чақирди
Mahmud Hams/AFP
Фаластиндаги Ҳамас ҳаракати Форс кўрфазидаги қўшни мамлакатларга ҳужумларни тўхтатишга чақириб, Эронга мурожаат қилди.
«Ал-Жазира» телеканал томонидан келтирилган баёнотда Ҳамас Теҳрон АҚШ ва Исроил билан урушда ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалигини эътироф этган, аммо шу билан бирга Яқин Шарқдаги янги можарога барҳам беришга чақиради.
«Эрон Ислом Республикасининг тажовузга халқаро нормалар ва қонунларга мувофиқ барча мавжуд воситалар билан жавоб бериш ҳуқуқини тан олган ҳолда, ҳаракат Эрондаги биродарларни қўшни давлатларга зарба беришдан тийилишга чақиради», – дейилади баёнотда.
Фаластинликлар минтақа мамлакатлари «тажовузни тўхтатиш ва қардошлик алоқаларини сақлаб қолиш учун бир-бири билан ҳамкорлик қилиши» лозимлигини таъкидлаган.
Эрон кўп йиллар мобайнида Ҳамасни молиялаштирган ва Исроилга қарши курашда ҳарбий ёрдам кўрсатиб келган.
Аввалроқ Ҳамас Эрон диний раҳбари Али Хоминаий ўлдирилишини қоралаб, баёнот берганди.
Теҳрон АҚШ ва Исроилга қарши уруш бошланганидан кейин Форс кўрфази мамлакатларига ракета ва дронлар билан ҳужум қилмоқда, шунингдек, жаҳонда ташиладиган нефтнинг тўртдан бир қисми олиб ўтиладиган Ҳўрмуз бўғозини тўсиб қўйган. Эрон расмийлари Форс кўрфазидаги ҳужумлар Американинг минтақадаги ҳарбий базаларига қарши қаратилганини айтмоқда, аммо амалда фуқаролик инфратузилмалари ҳам зарбаларга учрамоқда. Эрон президенти Масъуд Пизишкиён 7 март куни «Эрон зарбаларига учраётган қўшни мамлакатлар»дан узр сўраганди. У агар ушбу мамлакатлар ҳудудларидан ўз ҳудудига ҳужум қилинмайдиган бўлса, зарбалар тўхтатилишини айтганди. Аммо бундай зарбалар давом этмоқда.
Мавзуга оид
15:09
Австралиядан бошпана сўраган эронлик футболчилардан 3 нафари ватанга қайтишга қарор қилди
02:49
Эрон АҚШ Citibank’ининг БАА ва Баҳрайндаги бўлимларига зарба берди
23:57 / 14.03.2026
Туркия ўзини Яқин Шарқдаги можарога тортишларига йўл қўймайди - Фидан
22:55 / 14.03.2026