Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
Ҳиндистон ҳудудида ҳаётий мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси элчихона кўмагида юртга қайтарилди.
Маълум қилинишича, аёл ҳужжатларини йўқотиши ва иш берувчиларнинг виждонсиз хатти-ҳаракатлари оқибатида ноқонуний эксплуатация хавфига дуч келиб, дипломатик ваколатхонага мурожаат қилган.
Консуллик бўлими томонидан зудлик билан маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ва миграция хизматлари билан алоқа ўрнатилиб, фуқаронинг ҳуқуқий мақомини тиклаш чоралари кўрилди. Шунингдек, чиқиш ҳужжатлари расмийлаштирилиб, унинг хавфсиз қайтиши учун зарур ташкилий ишлар амалга оширилди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ватандош жорий йил 14 март куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY424 рейси орқали Ўзбекистонга соғ-омон қайтди.
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси фуқароларни чет элга чиқишда эҳтиёткор бўлишга, шубҳали иш таклифларига ишонмасликка ва хорижий давлатларда бўлиш қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
09:15 / 10.06.2026