Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятининг 4 та туманида жамоат яйловлари ташкил этилади
Ушбу яйловлар маҳаллаларга 30 йилга бепул ижарага берилади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Нарпай туманида Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда қайд этилишича, вилоятдаги 250 минг гектар яйлов узоқ йиллар фойдаланиб келган чорвадорларни ўзига тўғридан-тўғри ижарага берилди, яна 52 минг гектар ердан фойдаланаётган 150 нафар чорвадор, 1 минг бошдан наслли қўй-эчки боқиш истагини билдирган юзлаб тадбиркорлар бор.
Шу боис, яйлов ерларини тўғридан-тўғри ижарага бериш муддати яна бир йилга узайтирилиши белгиланди. Эндиликда яйлов ижарасидан тушган маблағ тўлиғича яйлов хўжаликларининг ўзида қолади.
Аҳоли чорвани уйда боқиб, баҳор-ёз фаслида далага олиб чиқишга ўрганган. Лекин чорвани ўтлатадиган жой камайиб кетаётгани қайд этилди.
Шу боис, вилоятнинг 4 та туманида жами 43 минг гектарда жамоат яйловлари ташкил этилади ва маҳаллаларга 30 йилга бепул ижарага берилади.
Яйловларда қудуқ қазиб, сув чиқариш, уруғ экиш ва деградациядан чиқариш харажатларига 50 миллиард сўм ажратиш топширилди.
Чорва наслчилиги учун лаборатория ускунаси ва наслли қорамол сотиб олишга 10 йилга 12 фоизли кредит берилади.
Булунғур туманида 50 миллион долларлик гўшт йўналишидаги наслчилик корхонаси ишга туширилади. Қўшработда 20 миллион долларлик тухум йўналишидаги наслчилик корхонасининг фаолияти йўлга қўйилади.
Самарқандлик тадбиркорлар интенсив балиқ етиштириб, ҳосилдорликни 4-5 карра ошириш учун панел ўрнатиш харажатини қисман қоплаш ва кафолатли сув билан таъминлашни сўраган.
Бу таклиф қўллаб-қувватланиб, жорий йил 1 майдан бошлаб қуёш панеллари учун 16 фоизли кредит ажратилиши белгиланди. Панелни ўз маблағидан ўрнатганларга 25 фоиз харажати қоплаб берилади.
Жорий йилда 135 минг гектар, хусусан, Самарқандда 22 минг гектарда картошка экиш режа қилинган. Мутасаддилар бу йил режадаги ҳар бир қарич ерга картошка ўз вақтида экилиши шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.
Жумладан, Мисрдан 250 минг дона картошка мини туганаги олиб келиниб, Булунғур туманида кўпайтириш бошланади. Голландиядан 6 минг тонна уруғлик картошка олиб келиниб, фермерларга устамасиз етказиб берилади.
Оқдарё туманида 10 миллион дона картошка мини туганаклари чиқариш қувватига эга ин-витро лабораторияси ишга тушгани таъкидланди. У ерда тайёрланган 40 минг тонна супер элита уруғини деҳқонларга бепул тарқатиш топширилди.
Мавзуга оид
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
20:24 / 08.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади
17:37 / 08.05.2026
Президент Хотира кунига бағишланган тадбирларда иштирок этди, фахрийлар ҳолидан хабар олди
18:21 / 07.05.2026