Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
Ўзбекистон ва Миср ўртасида фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш доирасида юзга яқин дори воситаларини мамлакатда маҳаллийлаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов, “Дентафил” компанияси ҳамда Мисрнинг ACDIMA фармацевтика гуруҳи раҳбарияти ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда икки мамлакат корхоналари ўртасида ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, технологиялар трансфери ва дори воситаларини маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ҳамкорликнинг навбатдаги босқичида мисрлик ишлаб чиқарувчилар ва мутахассислардан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олди. Ташриф давомида маҳаллий корхоналарнинг технологик имкониятлари ўрганилиб, ишлаб чиқариш учун устувор маҳсулот турлари белгиланади.
Лойиҳанинг стратегик мақсади сифатида 2030 йилга қадар Ўзбекистонда дори воситаларини маҳаллийлаштириш даражасини 40 фоизга етказиш белгиланган. Шу билан бирга, молиявий таклифлар ва иқтисодий ҳисоб-китобларни тайёрлашда халқаро тажрибадан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Миср томони лойиҳани амалга оширишда ҳар томонлама кўмак беришга тайёрлигини билдириб, Ўзбекистон делегациясини Қоҳирадаги ишлаб чиқариш объектлари билан танишиш учун таклиф этди.
Учрашув якунида ҳамкорликнинг амалий босқичларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида яқин кунларда навбатдаги онлайн мулоқотни ўтказиш бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
2030-йилларда янги тиш ўстирувчи дори бозорга чиқиши мумкин
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
21:30 / 24.04.2026