Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Бангкокда автобус иштирокидаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Яна уч нафар ўзбекистонлик жароҳат олган ва тиббий ёрдамдан сўнг уйига жавоб берилган. ТИВ ҳолатни назоратга олган, марҳумнинг жасадини ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.
Фото: “Дунё” АА
Маълум қилинишича, ҳодиса натижасида ўзбекистонлик оғир тан жароҳатлари олган ва воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Шунингдек, мазкур автоҳалокатда яна уч нафар ўзбекистонлик турли даражада тан жароҳати олган бўлиб, уларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонадан жавоб берилган.
Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотига кўра, вазият алоҳида назоратга олинган.
Ўзбекистоннинг Таиланддаги дипломатик ваколатхонаси ходимлари томонидан фуқароларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда.
Қайд этилишича, марҳумнинг яқинлари билан алоқа ўрнатилган бўлиб, ҳозирда жасадни ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
20:56 / 14.03.2026
Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёл ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
08:42 / 13.03.2026
Ню-Йоркдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
22:21 / 12.03.2026