Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шариф билан мулоқот қилди
Суҳбат давомида томонлар сўнгги вақтларда Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ минтақасидаги кескинликдан жиддий ташвиш билдириб, ҳар қандай зиддият ва муаммони фақат тинч ва дипломатик воситалар орқали ҳал этиш зарурлигига урғу бердилар.
Фото: Президент матбуот хизмати
20 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, икки давлат етакчилари бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр ва қутлуғ Наврўзи олам байрамлари муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар. Дўст Ўзбекистон ва Покистон халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва давомий равнақ тилаклари изҳор этилди.
Ўзбекистон президентининг жорий йил феврал ойида Покистонга амалга оширган давлат ташрифи икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янги сифат босқичига кўтаргани алоҳида таъкидланди.
Олий даражадаги ташрифдан кейин вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар даражасидаги мулоқотлар янада фаоллашгани, ўзаро алмашинувлар аниқ натижалар билан бойиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Суҳбат давомида томонлар сўнгги вақтларда Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ минтақасидаги кескинликдан жиддий ташвиш билдириб, ҳар қандай зиддият ва муаммони фақат тинч ва дипломатик воситалар орқали ҳал этиш зарурлигига урғу бердилар”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:00 / 11.05.2026
Покистондаги ҳужумда камида 15 полициячи ҳалок бўлди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:24 / 08.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади
17:37 / 08.05.2026