Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2000 йилдан бери темирйўлда йўловчи ташиш қандай ўзгарди?
Ўзбекистонда темирйўл транспорти орқали ташилган йўловчилар сони сўнгги 25 йил давомида сезиларли ўзгаришларни бошдан кечирди. Айниқса, 2020 йилда кескин пасайиш кузатилган бўлса, кейинги йилларда кўрсаткичлар босқичма-босқич тикланмоқда.
Фото: Транспорт вазирлиги
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда темирйўл транспортида 10,5 млн нафар йўловчи ташилган. Бу эса 2000 йилдаги 14,6 млн нафар кўрсаткичга нисбатан қарийб 4,1 млн нафарга кам.
Йиллар кесимида кўрсаткичлар турлича шаклланган. Жумладан, 2005 йилда 15,1 млн нафар, 2010 йилда 14,5 млн нафар йўловчи ташилган. 2015 йилда эса энг юқори кўрсаткич қайд этилиб, 20,1 млн нафарни ташкил этган.
2020 йилда пандемия таъсирида йўловчилар сони кескин тушиб, 6,2 млн нафаргача камайган. Кейинги йилларда эса тикланиш кузатилиб, 2021 йилда 7,9 млн, 2022 йилда 9 млн, 2023 йилда 9,6 млн ва 2024 йилда 9,8 млн нафар йўловчи ташилган.
2025 йилдаги 10,5 млнлик кўрсаткич тикланиш жараёни давом этаётганини кўрсатади, бироқ у ҳали 2000 йил бошидаги даражага етгани йўқ.
Мавзуга оид
14:40 / 21.03.2026
Икки ойда 1 млндан зиёд ўзбекистонликлар чет элга сафар қилди
10:46 / 21.03.2026
Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми 20 фоизга ошди
12:12 / 20.03.2026
“Афросиёб” поездлари Шаҳрисабзга ҳафтасига 3 марта қатнай бошлайди
11:22 / 20.03.2026