Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ҳиндистон билан бизнес алоқаларни фаоллаштиришга киришди
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистон савдо-саноат палаталари федерацияси (FICCI) бош директори Жйоти Виж билан учрашув ўтказди.
Фото: “Дунё” АА
“Дунё” АА хабар қилишича, музокаралар давомида апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Элчи мазкур йиғилиш доирасида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бизнес-форумлар ташкил этишни таклиф қилди. Ушбу тадбирларда икки мамлакатнинг етакчи тадбиркорлари иштирокини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Жйоти Виж FICCI томонидан нуфузли ҳинд бизнес-делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, апрел ойининг биринчи ярмида ҳинд компаниялари ҳамда Ўзбекистоннинг манфаатдор вазирлик ва тармоқ ташкилотлари иштирокида онлайн учрашув ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Маълумот учун, FICCI Ҳиндистоннинг энг йирик бизнес-ассоциацияларидан бири бўлиб, 250 мингдан ортиқ компанияни бирлаштиради ҳамда мамлакат ҳукумати билан иқтисодий сиёсат ва инвестиция масалаларида яқин ҳамкорлик қилади.
Мавзуга оид
20:21 / 20.03.2026
Ҳиндистон компанияси Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлашда ҳамкорликни таклиф этди
16:09 / 19.03.2026
Киев Ҳиндистондан қўлга олинган украиналикларни озод этишни сўрамоқда
09:12 / 19.03.2026
Ҳиндистон Ўзбекистонда 5G тармоғини жорий этишни таклиф қилди
09:03 / 17.03.2026