Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда магистрал иссиқлик тармоқлари синовдан ўтказилади
Тошкент шаҳрида 2026 йил 24 мартдан 1 майга қадар магистрал иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш ишлари амалга оширилади. Ушбу жараёнда тармоқлар юқори босим остида механик мустаҳкамлик ва зичликка текширилади.
Маълум қилинишича, синов ишларидан кўзланган асосий мақсад — халқаро хавфсизлик стандартлари асосида иситиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, мавжуд нуқсонларни аниқлаш ҳамда қиш мавсумида барқарор иссиқлик таъминотини таъминлашдан иборат.
Шу муносабат билан мутасаддилар ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда биноларда бўлган шахслардан эҳтиёткор бўлишни ва хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишни сўрамоқда.
Синов ишлари босқичма-босқич амалга оширилади. Жумладан, 24 мартдан 31 мартга қадар бўлган даврда синовлар иссиқ сув таъминотини қисқа муддатга ўчирган ҳолда ўтказилади. 1 апрелдан 1 майгача бўлган даврда эса синов ишлари иссиқ сув таъминоти узилмаган ҳолда давом эттирилади.
Мавзуга оид
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
08:38 / 26.05.2026
Тошкентда янги пулли магистрал йўл қурилиши мумкин
15:32 / 25.05.2026