Ўзбекистон | 11:07
7677
2 дақиқада ўқилади

Фото: 1913 йилги Қўқон манзаралари

Россия империясининг Туркистон истилосини деярли якунига етказган воқеа – Қўқон хонлигининг босиб олинганига 150 йил тўлди.

В.В.Сапожников олган сурат. Тармоққа Искандар Мадғозиев томонидан жойланган

Андижон вилоят тарих ва маданият давлат музейи бўлим мудири Искандар Мадғозиев ўз Telegram-каналида Қўқон шаҳрининг 1913 йилги суратларини эълон қилди.

Бу фотолар В.В.Сапожников томонидан олинган.

Маълумот учун, Қўқон шаҳри – 1709-1876 йилларда мавжуд бўлган Қўқон хонлигининг пойтахти эди. Россия империяси 1868 йилда Бухоро амирлиги, 1873 йилда Хива хонлигини босиб олганидан кейин, 1876 йилда Қўқон хонлигини ҳам эгаллайди.

Қўқонга босқин ўша йили 1 март куни қўзғолончилар етакчиси Пўлатхон Марғилонда дорга осилиши билан якунига етади. Хонлик тугатилиб, ўрнига Фарғона вилояти ташкил этилади.

Kun.uz аввалроқ Қўқон хонлигининг йиқитилиши, Худоёрхоннинг фон Кауфман билан келишуви ва Пўлатхон қўзғолони ҳақида батафсил ҳикоя қилган эди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид