Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Технология кенгашига Цукербергни тайинлади
Трамп президентлик лавозимидаги биринчи муддатида ҳам шунга ўхшаш кенгаш тузган, унинг таркибига технология соҳаси вакиллари кирган, аммо унинг аъзолари орасида бундай таниқли шахс бўлмаган эди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Технология кенгашига бир қатор энг йирик бизнес вакилларини, жумладан, Meta ва Nvidia бош ижрочи директорларини тайинлади. Марк Цукерберг ва Женсен Хуан, шунингдек, Oracle ҳаммуассиси Ларри Эллисон СИ сиёсати ва бошқа масалаларни баҳолаши лозим.
Илм-фан ва технологиялар бўйича президент кенгаши ((PCAST) ҳамраислари илгари Трамп маъмуриятида сунъий интеллект ва криптовалюталар сиёсати учун масъул бўлган Дэвид Сакс ва яна бир технологик маслаҳатчи - Майкл Красиос бўлади, деб хабар берди Оқ уй матбуот хизмати.
Трамп 25 март куни соҳанинг 13 аъзосидан иборат дастлабки таркибни тайинлади, унга Google ҳаммуассиси Сергей Брин ва Dell Technologies асосчиси Майкл Делл ҳам кирди. Президент фармонига мувофиқ, якунда кенгаш таркибига 24 киши кириши мумкин.
«Қўшма Штатлар сунъий интеллект соҳасида дунёда етакчилик қилиш имкониятига эга, - деди Цукерберг The Wall Street Journal нашрига. - Президент кенгашига қўшилиш ва буни амалга оширишга ёрдам бериш учун бошқа соҳа етакчилари билан ишлаш мен учун катта шараф».
Трамп президентлик лавозимидаги биринчи муддатида ҳам шунга ўхшаш кенгаш тузган, унинг таркибига технология соҳаси вакиллари кирган, аммо унинг аъзолари орасида бундай таниқли шахслар бўлмаган эди.