Жаҳон | 11:21
2034
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Трамп Эрон билан урушни май ойи ўрталаригача тугатмоқчи

Фото: Julia Demaree Nikhinson/AP

АҚШ президенти Доналд Трамп ўз жамоасига Эрон билан уруш узоққа чўзилишининг олдини олиш ва уни яқин ҳафталарда тугатишни исташини билдирган, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.

Нашр манбаларига кўра, Трамп ўзаро суҳбатда маслаҳатчиларига Эрон билан уруш якуний босқичда ва у тўрт-олти ҳафтадан кейин якунланиши керак деб ҳисоблашини маълум қилган.

WSJ суҳбатдошлари маълумотига кўра, Оқ уйдагилар Трампнинг ХХР раиси Си Жинпинг билан 14-15 май кунларига белгиланган учрашувига қадар урушни тугатишни мўлжаллаган.

Бироқ, нашрнинг қайд этишича, Трампда урушни тўхтатишнинг оддий вариантлари йўқ, тинчлик музокаралари эса ҳозирча энг бошланғич босқичда.

WSJ манбаларига кўра, АҚШ президенти Эрондаги уруш уни бошқа мақсадлардан чалғитаётганини айтган. Трамп бу янги мақсад нималигига аниқлик киритмаган, бироқ нашрнинг баъзи суҳбатдошлари гап Кубадаги режим ўзгариши ҳақида кетаётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид