Туризм | 20:25 / 29.03.2026
2718
1 дақиқада ўқилади

Бухорода “Насриддин Афанди” ҳамда “Шарқ таомлари” анъанавий фестивали ўтказилади

“Насриддин Афанди” фестивали Нодир Девонбеги мадрасаси, Насриддин Афанди ҳайкали ёнида, “Шарқ таомлари” фестивали эса «Сомонийлар» боғи кираверишидаги ҳовуз олдидаги майдонда бўлиб ўтади.

Фото: Getty images

1 апрел куни Бухорода “Насриддин Афанди" ҳамда “Шарқ таомлари” анъанавий фестивали ўтказилади. Бу ҳақда Туризм қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, байрам қисқа юмористик, сатирик миниатюра ва латифаларнинг машҳур қаҳрамонлари, жумладан, Хўжа Насриддиннинг кундалик эртаклари билан боғлиқ бўлган ҳазиллар, мутойибалар ва ранг-баранг афсоналарга бой бўлади.

Бундан ташқари, "Шарқ таомлари" фестивалига ташриф буюрганлар Ўзбекистон миллий ошхонасининг мазали таомлари ва ширинликларидан татиб кўриш имконига эга бўлишади.

Маълумот берилишича, “Насриддин Афанди” фестивали Нодир Девонбеги мадрасаси, Насриддин Афанди ҳайкали ёнида, “Шарқ таомлари” фестивали эса «Сомонийлар» боғи кираверишидаги ҳовуз олдидаги майдонда бўлиб ўтади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид