Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда армияга чақирув ёши 12 ёшдан этиб белгиланди - ОАВ
Маълумотларга кўра, 12 ёшли болалар разведка ва оператив қўриқлашга, “Басиж” назорат-ўтказув пунктларидаги ишларга, аскарларга овқат тайёрлаш, ярадорларга қарашга жалб этилади.
Фото: Getty images
Эронда армияга чақирилувчиларнинг минимал ёши 12 ёш этиб белгиланди. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси раҳбари ўринбосари Раҳим Надалий маълум қилди, деб хабар берди Al Arabiya телеканали.
Телеканал маълумотига кўра, 12 ёшли болалар разведка ва оператив қўриқлашга, “Басиж” назорат-ўтказув пунктларидаги ишларга, аскарларга овқат тайёрлаш, ярадорларга қарашга жалб этилади.
Қайд этилишича, бу Эроннинг ҳарбий операцияларда болалардан фойдаланишни тақиқлаш бўйича халқаро мажбуриятларига зид ҳисобланади.
Аввалроқ АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги (CENTCOM) матбуот хизмати 3,5 минг нафарга яқин Америка денгизчилари ва денгиз пиёда қўшинлари Яқин Шарққа етиб келганини хабар қилганди.
ОАВнинг ёзишича, АҚШ Эронга қарши қуруқликдаги операцияни бошлашга тайёрланмоқда.
Мавзуга оид
14:08
The Washington Post: Пентагон Эронда қуруқлик амалиёти ўтказишга тайёрланмоқда
23:04 / 28.03.2026
Трампнинг таҳдиди ва Эроннинг зарбаси. Урушдаги сўнгги воқеалар
22:42 / 28.03.2026
Эрон Дубайдаги “Украина омбори”га зарба берганини маълум қилди
09:01 / 28.03.2026