Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлар кенгаши ташкил этилди
Томонлар иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро савдо ҳажмини 5 млрд долларга етказиш бўйича чора-тадбирларни келишиб олди. Хусусан, экспорт салоҳиятини ошириш, рақамли божхона тизимларини жорий этиш, молиявий ва суғурта хизматларини ривожлантириш ҳамда савдо жараёнларида шаффофликни таъминлаш устувор вазифалар сифатида қайд этилди.
Фото: Савдо-саноат палатаси
26 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Афғонистон Савдо ва инвестиция палатаси раиси Муҳаммад Карим Ҳошимий бошчилигидаги делегация иштирокида Ўзбекистон–Афғонистон Ишбилармонлар кенгаши ташкил этилди ва унинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар берди ССП матбуот хизмати.
Кенгаш таркибига жами 32 нафар вакил киритилди. Жумладан, Ўзбекистон томонидан Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ва соҳавий уюшмалар вакиллари, Афғонистон томонидан эса Савдо ва инвестиция палатаси ҳамда етакчи хусусий компаниялар раҳбарлари иштирок этади.

Кенгаш фаолияти доирасида қурилиш материаллари, фармацевтика, озиқ-овқат, тўқимачилик, электротехника ва нефт маҳсулотлари каби устувор тармоқлар қамраб олинади. Бу икки мамлакат ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш ва ўзаро савдони кенгайтириш учун кенг имкониятлар яратиши кутиляпти.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни ривожлантириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар қисқа муддатда ўзаро савдо ҳажмини 5 млрд долларга етказишни белгилаб, бу мақсадга эришиш учун аниқ чора-тадбирлар режасини келишиб олди. Хусусан, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, рақамли божхона тизимларини жорий этиш, молиявий ва суғурта хизматларини ривожлантириш ҳамда савдо жараёнларида шаффофликни таъминлаш устувор вазифалар сифатида қайд этилди.

Шунингдек, кўргазмалар, бизнес-форумлар ва B2B учрашувларни мунтазам ташкил этиш орқали ишбилармонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026