Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония кўмир иссиқлик электр станциялари учун чекловларни юмшатади
Бу қарор АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари сабаб суюлтирилган табиий газ етказиб беришдаги ноаниқликлар ортгани фонида қабул қилинди.
Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги 2026 йил апрелдан бошланадиган янги молиявий йил давомида 12 ойга кўмир ИЭСлардан фойдаланиш қоидаларини юмшатади. Бу қарор АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари сабаб суюлтирилган табиий газ етказиб беришдаги ноаниқликлар ортгани билан изоҳланяпти.
Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши ва Қатардаги йирик суюлтирилган газ заводининг тўхташи Осиё давлатларини жиддий хавф остида қолдирди. Япония каби мамлакатлар энергия импортида ушбу ҳудудга юқори даражада боғлиқ ҳисобланади. Хусусан, Токио йилига тахминан 4 млн тонна суюлтирилган газни (умумий импортнинг қарийб 6 фоизи) Ҳўрмуз бўғози орқали олади.
Бош вазир Санаэ Такаичининг маълум қилишича, кўмир станцияларини фаоллаштириш ва атом энергетикасини тиклаш орқали мамлакат аввал Ҳўрмуз боғози орқали келган суюлтирилган газнинг тахминан 40 фоизини қоплай олади. Бу эса энергия таъминотидаги босимни қисман енгиллаштиради.
Маълумот учун, мамлакатда электр энергиясининг қарийб 70 фоизи ИЭСларда ишлаб чиқарилади, шундан 30 фоизидан ортиғи кўмир ҳисобига тўғри келади. G7 саммитида Япония 2035 йилгача энергетиканинг катта қисмини декарбонизация қилишга ваъда берганди. Шу мақсадда водород ва аммиакни биргаликда ёқиш технологиялари илгари суриляпти. Юқоридаги қарор Токионинг экологик сиёсатидан вақтинча чекиниш сифатида баҳоланяпти.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026