Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда қалбаки дори тайёрловчи 3 та яширин лаборатория аниқланди
3 киши ўз яшаш хонадонида қалбаки ва сифати кафолатланмаган тиббий дори воситаларини тайёрлаш билан шуғулланган.
Ноқонуний лабораториялардан 60 мингдан ортиқ 122 турдаги дори воситалари топилган. Уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Андижонда аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний сақланаётгани фош қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
ДХХ Чегара қўшинлари ва Божхона органлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Андижон шаҳри ҳамда Асака туманида яшовчи 3 киши ўз уйида қалбаки ва сифати кафолатланмаган тиббий дори воситаларини тайёрлаш билан шуғулланиб келгани аниқланган.
Текширувлар давомида хонадонларда махсус жиҳозланган ноқонуний лабораториялар борлиги маълум бўлган. Улардан 1,1 млрд сўмлик, жами 122 турдаги 60 мингдан ортиқ тиббий дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғизистондан ноқонуний равишда олиб кирилган. Уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Қайд этилишича, ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида қиймати қарийб 800 млн сўмга тенг бўлган ноқонуний дори воситалари аниқланганди.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026