Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 800 млн сўмлик ноқонуний дорилар ушланди
Пойтахтда қиймати қарийб 800 млн сўмга тенг бўлган ноқонуний дори воситалари аниқланди.
Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро пойтахтда тўхтатилиб, унинг қўл юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилган.
Текширув жараёнида Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 19 турдаги жами 6 597 дона дори воситалари борлиги аниқланган. Уларнинг умумий қиймати тахминан 763 млн сўмни ташкил этади.
Дастлабки суриштирувларда мазкур шахс ушбу дори воситаларини Ҳиндистондан олиб келиб, ўзининг таниши билан биргаликда сотишни режалаштиргани маълум бўлди.
Шунингдек, унинг танишининг хонадонида ўтказилган текширувда қўшимча равишда тахминан 48 млн сўмлик 107 дона дори воситалари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ашёвий далил сифатида олинган дори воситалари экспертизага юборилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мутасаддилар фуқароларни дори воситаларини фақат расмий дорихоналардан харид қилишга, уларнинг келиб чиқиши ва сифатига эътибор қаратишга чақирмоқда.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
08:18 / 04.06.2026