Ўзбекистон | 15:57 / 01.04.2026
7920
1 дақиқада ўқилади

Апрелнинг илк кунлари иссиқ ва ёғинларга бой бўлади 

Апрел боши серёғин бўлиши прогноз қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати юқори бўлиши фонида ёғинлар чақмоқ-момақалдироқли ва кучли бўлиши кутилмоқда. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ҳафтадаги об-ҳаво кутилмалари билан Kun.uz'нинг жонли эфирида таништиради.

Ўтган ҳафтада бўлгани каби янги ҳафта кунлари кўплаб вилоятларда ҳаво ҳарорати +30 даража ва ундан юқорига чиқиши кутилмоқда. Ҳафта охирларига бориб минтақага навбатдаги нам ҳаво оқимлари кириб келади, бу эса ёғинларга сабаб бўлади. 

Минтақага кириб келувчи совуқ ҳаво оқимлари ҳамда нам ҳаво оқимларини шакллантирувчи бир қанча аломатларга кўра, жорий апрелда республиканинг катта қисмида иссиқроқ об-ҳаво бўлиши, айрим ҳудудларда ҳарорат ва ёғингарчилик кўп йиллик меъёрга яқин бўлиши, шимол, водий ва Тошкент вилояти ҳудудларида меъёрдан бироз кам ёғин тушиши аниқ бўлмоқда.

Шокир Шарипов
Тайёрлаган Шокир Шарипов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид